Муаллиф: Иброҳим Усмонов

Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йил анча ўсди. Олдин “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” клублари юқори ўринларни бошқа ҳеч қайси клубга бермай келишар эди.

Билмадим, нега бундай бўлар эди, ростдан ҳам пойтахт клублари ҳар йили бир нарсага эга чиқишар, ёки қандайдир йўллар билан чемпионлик “ҳавоси”дан баҳра олиб юришарди.

Кўплаб ўзбек футболи мухлислари доимо шу клублар юқори ўринда туришларини олдиндан тахмин қила олишган.

2021 йил ўзбек клублари учун жуда яхши даражада ўтмоқда, чунки юқорида сийқаси чиққан клублар эмас бошқа вилоятнинг клублари боришмоқда.

Мусобақанинг ҳар бир очкоси учун курашлар жиддий тарзда бўлиб ўтмоқда. Бундай ҳолат албатта, ҳаммани хурсанд қилган, аммо ҳали ҳам ПФЛда коррупцион ҳолатлар йўқолди деб ҳеч ким айта олмайди.

Диёр Имомхўжаев ПФЛга катта ниятлар ва мақсадлар билан директор бўлди. У журналистлик қилган давирда, доимо баралла овоз билан: “ўзбек футболида коррупция бор, уни йўқотишимиз керак”, – деб айтар эди.

Диёр Имомхўжаев “Sport” каналида ишлаб юрган кезларида “Soccer klub” кўрсатувини тайёрларди. Ушбу кўрсатувда кўплаб клубларнинг академиялари ёки базаларига бориб коррупцион ва футболчиларнинг ёшини ёшартириш каби ҳолатларни ёритиб берди. Диёр Имомхўжаев шу кўрсатувдан сўнг ҳуддики, футбол мухлисларининг қаҳрамонига айланиб қолди.

Ўша кезларда қўрқмасдан коррупцияга қарши курашган журналист кейинчалик Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) директорига айланди. Шундан кейин ҳам «коррупцияни йўқотаман» деган гапларини доимо қайтариб келади. Тўғри Диёр Имомхўжаев ПФЛ директори бўлганидан сўнг чемпионатларимиз анча ўсди.

Про-лигада чемпионлик учун жамоалар ҳам жуда қаттиқ кураш олиб борадиган бўлди, лекин негадир, Про-лигани бирин-кетин жамоалар банкрот ҳолда тарк эришни бошлади.

Ёпилган клубларнинг директорлари билан бўлган интервьюларда “нима сабабдан жамоа тарқатиб юбориляпти?”, –  деб сўралса улар: моддий томонлама қийинчилик ҳамда ПФЛдан қарздорлик борлиги учун ёпилди. Бундан ташқари ПФЛ томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмади, ёки ҳеч қандай имконият берилмаяпти”, – дейишди.

Нега? Ўзбек клубларида доимо моддий томонлама қийинчилик бўлмоқда? Бунга эса жавоб йўқ.

ПФЛ ҳозирда жуда зўр ишлаяпмиз, чемпионатларимиз юқорига анча ўсди”, – деб айтмоқда, аммо “Турон” – ”Сўғдиёна” ўйинидаги вазиятлар, яна “Насаф” – “Сўғдиёна” баҳсидаги воқеалардан кейин “Оқ-Тепа” клуби директори айтганидек: ПФЛда профессионаллар ишламайди”, – деган хулосага келиш мумкин. Чунки ПФЛ бош ҳакамлар билан ишлашда хатога йўл қўйишмоқда.

Энди шахсий клубларнинг арзига тўхталсак: Суперлигада ҳозир “Турон” клуби шахсий клуб бўлиб, ҳозирда чемпионатдаги учрашувларда яхши даражада ҳаракат қилолмаяпти. Суперлиганинг дастлабки турларида “Турон” клуби мураббийлар штаби ёки клуб директори: “бизга футбол ўйнаш учун имконият берилмаяпти”, – деб салбий натижа қайд этишаётганликларини шунга йўйишган эди.

Кейинчалик бундай гап сўзлар ҳам йўқолди. Ҳозирда ушбу жамоа иккинчи давра олдидан жуда кўплаб яхши трансферларни амалга оширмоқда, қани кўрамиз, натижалар ўзгарадими? Ёки ростдан ҳам ҳакамлар ушбу клубни футбол ўйнашга беришмаяптими?.

Иккинчиси: “Оқ-Тепа” клуби – бу клуб тарқатиб юборилди. Сабабини бориб жамоа директоридан сўраганимизда: молиявий муаммо ва ПФЛдан қарздорликни ўз вақтида тўлаёлмаганлиги учун тарқатиб юборилди”, – деди клуб директори Алишер Шоғуломов.

Ушбу клуб Про-лигада иштирок этиш учун 100 млн сўм тўловни амалга оширган, лекин ўтган мавсумда пандемия сабаб 70-80, млн сўмга яқин қарздорлиги бу мавсумда тарқатиб юборилишига йетарли бўлди.

Клуб ПФЛга хат билан чиққан, хатда: “бироз вақт берилса қарздорликни ёпиб берамиз”, – дейилган, аммо ПФЛ томонидан ҳеч қандай жавоб хати келмаган ва жамоани тарқатиб юборишга мажбур бўлинган.

Бундан ташқари “Оқ-Тепа” клуби директори легионер футболчи олиб келинса, устама 25 млн сўм ПФЛга тўланишидан норози бўлган, чунки кўплаб клубларда ортиқча маблағ йўқлиги учун қийин аҳволга тушиб қолишаётган экан.

ПФЛ ва “Насаф” ўртасидаги тушунарсиз ҳолатга тўхталсак: “Насаф” ўтган мавсумда Муроджон Хўжамбердиев деган футболчини рўйхатдан ўтказган, лекин бу мавсумда худди ўша футболчи Мурод Раҳматов фамилияси остида рўйхатдан ўтказилди.

Тўғри, фамилия ўзгартирилиши мумкин, лекин ўтган мавсумда Муродбек 2002 йил деб кўрсатилган бўлса, янги мавсумга келиб 2004 йил футболчига айланиб қолди.

Ушбу ҳолатдан кейин ПФЛнинг ростдан ҳам профессионал даражада ишламаётганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин, менимча.

Бу ҳолатдан сўнг “Насаф” клубини ҳам оқлаб бўлмайди, чунки барча клублар футболни ривожлантирамиз деб секин-аста бирлашаётганида ПФЛ ва “Насаф” бундай қўпол хатога йўл қўйиши мақсадга мувофиқ эмас.

Футболчиларни рўйхатдан ўтказишда бундай эътиборсизликка йўқ қўйиб бўлмайди, чунки баъзи клубларимиз йирик мусобақаларда қатнашишмоқда. Кейинчалик бу ҳолат ўзбек футболининг мавқейига тасир қилиши мумкин.

Энди Жасур Жалолиддиновга тўхталсак: Жасур 2021-мавсумни “Андижон” клубида бошлади. Ушбу клубда жуда ҳам яхши ҳаракат қилиб, жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди. Аммо Жасур мавсум оралиғида “Локомотив” клуби билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Лекин ушбу футболчининг “Андижон” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етмаган эди.

Шу ҳолатни била туриб ПФЛ Жасур Жалолиддиновни “Локомотив” футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказмоқда. Бу ҳолатдан кейин ПФЛга нисбатан қарашлар яна бир бор салбий ҳолатга ўзгариши мумкин.

Менимча, Жасур Жалолиддинов “Андижон” билан тузилган шартнома бандларини бузган. Чунки ушбу клуб спорт директори: “Жасур Жалолиддинов билан 2021 йилги мавсумнинг охиригача шартнома имзолаганмиз, лекин Жасур биргина ҳолатда клуб билан шартномасини бекор қилиши мумкин. Унга, агарда чет эл клубларидан қизиқиш келиб тушса, эркин агент сифатида қўйиб юборишимиз мумки эди. Аммо Жасур клубни хабардор қилмасдан “Локомотив” жамоаси билан шартнома имзолади”, – деган эди.

Ушбу трансфердан кўриниб турганидек ПФЛтомонидан ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *