Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг турмуш ўртоғи Марат тўйгача пул умуман қолмаганлиги, 60 мингдан ортиқ пул сарфлагани, бошқа қизга уйланганда бунча пул сарфламаслигини ҳақида “Chotki Tv” берган интервьюсида гапириб берди.

«Биз Шаҳзода билан Россияда танишиб қолганмиз. Аввал, мен Шаҳзодани актриса эканлигини билмаган. Кейинчалик анча вақт гаплашганимиздан кейин билганман. Шундан сўнг, уйланишга қарор қилганман. Аслида тўйимиз баҳорда бўлиши керак эди, бу ҳақида умуман гапирмаган. Бизнесда қийинчиликлар бўлади, пул наҳ кўринишида бўлмаган, уй-машиналар бўлган. Икки хил бизнесим бўлган, иккаласи ҳам бир вақтда тўхтаб қолган. Баҳорда бўлиши керак бўлган тўйни кузга қолдирганман. Тўйга 60 минг доллардан ортиқ пул кетиши ҳисобланган. Мен учун бу пул катта бўлмаган, аммо ўша пайт менда бўлмаган. Шундай мўъжиза рўй берган, эҳсон деган нарсаларга эътибор қаратмаган. Шунинг учун бор нарсамни йўқотганман. Инстаграмда обуначиларими 40 мингтача бор эди. Ёшгина бетоб фарзанди бор аёлдан хабар келган, ёрдам бермоқчи бўлганман, аммо пулим бўлмаган. Охирги пулимни картасига ўтказганман, кейин Инстаграмда келинглар мана шу инсонга ёрдам беринглар деганман. 3 кунда катта маблағни йиғиб берганмиз. Буни кўриб худди шундай мавзуларда ёзишни бошлашган. Уйда ўтириб 3-4 та одамга ёрдам берган. Кейинчалик 4 та иш чиқиб, ишларим яхши бўлиб кетган»Марат.

Маълумот учун, Марат ва Шаҳзоданинг тўйи 2018 йил 28 ноябрь куни бўлиб ўтган эди. 2020 йил Марат ва Шаҳзода фарзандли бўлишган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *