Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши Ўзбек-Хитой вакцинасини иккинчи дозасини олди ва Тошкент шаҳрига мурожаат қилди.

Ассалому алейкум ҳурматли ҳамшаҳарлар Ўзбекистон-Хитой вакцинасининг иккинчи дозасини қабул қилиб олдим. Албатта бу юртимизда тарқалаётган коронавирусни тарқалишини олдини олади. Халқ билан гап гаплашяпмиз, шифохонада ётганлар билан гаплашяпмиз. Вакцина олганларда бу коронавирус касаллиги анча енгил кечяпти, ёшлигимдан гриппга қарши пулга “инфлювак” вакцинасини олиб келардим. Начора юртимизга ҳам шундай касаллик кириб келди ва бир сўм пулсиз ҳурматли докторларимиз вакцинани иккинчи дозасини юборишди.  

Насиб қилса яна 20 кундан кейин  3-босқичини оламиз бу ўзимизни кўнглимизни тўқ қилиб юришимизга ёрдам беради ва фуқароларимизга ҳам тавсия қиламан. Агарда вакцина қабул қилсалар олдимизда турган оғир касалликни бартараф этишга ёрдам берган бўлардилар. Ман вакцинани бепул қабул қилиб олишларини тавсия этган бўламан.

Ҳукуматимизни ёрдами билан хар-ҳил савдо марказларида, гипермаркетда бепул вакцинасия қилиняпти, бундан фойдаланиш керак. Авваламбор мен вакцинани ўзим учун ҳам оиламга яқин атрофимдаги одамларга зарарим тегмаслиги учун олдим. Улар ҳам эмлансалар касалланиш ҳолатлари кам бўлади. Фуқароларимизга соғ-саломатлик, Тошкентимизга ва юртимизга кўз тегмасин, тинч бўлсин ҳеч ким касал бўлмасин“, – деди Ортиқхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ортиқхўжаев Тошкент шаҳридаги иккита ковид марказга бориб, беморларнинг аҳволи билан танишган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *