Бухоро вилояти Жондор туманида 13 июль куни эркак рашк сабаб 39 ёшли турмушга чиқмаган аёлни ўлдирди. Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 13 июль куни соат 19:00 ларда “Сомончуқ” маҳалласида “Нозима-Ниёз” фермер хўжалиги дала майдонидан оқиб ўтувчи ариқдан ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи турмушга чиқмаган қизнинг жасади топилган.

ФОТО: ВИДЕОДАН СКРИНШОТ

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб туман прокуратураси ва ИИБ тезкор гуруҳи томонидан тезкор текширув амалга оширилди.

Тезкор текширув натижасига кўра, ушбу жиноятни туманнинг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи 40 ёшли эркак содир қилган.  Аниқланишича, жиноятни содир этган эркак оилали ва бир фарзандининг отаси ҳисобланади ва соғлиқни сақлаш идоралари рўйхатида турган.

ФОТО: ВИДЕОДАН СКРИНШОТ

Эркак ушбу аёл билан анча вақтдан бери ишқий муносабатда бўлиб келган ва марҳуманинг янги ишга жойлашганини эшитиб, уни бошқа эркаклардан рашқ қилган ва улар ўртасида ўзаро тортишув юзага келиб, жанжалга айланиб кетган оқибатда эркак ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан қизнинг бўйин ва кўкрак соҳасига 9 маротаба пичоқ санчиб оғир тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи қиз воқеа жойида вафот этган

“Сомончуқ” МФЙ раисининг маълум қилишича бўлишича, марҳум аёл “Темир дафтар”да рўйхатда турган.

“Қотиллик қурбони бўлган аёл бизнинг ҳудудимизда истиқомат қилади, у аёллар дафтарига кириб, ишсизлар рўйхатида турар эди. Бу қиз ҳамиша бизни назоратимизда бўлган, у билан доим ишлаб келганмиз”, – дейди маҳалла раиси.

Даҳшатли жиноятга қўл урган 40 ёшли эркак истиқомат қилувчи “Истиқлол” маҳалла раиси Ғайбулло Ҳайитов айбланувчи ҳақида шундай деди:

Сомончуқ” маҳалласида жиноят содир этган фуқаро бизнинг “Истиқлол” маҳалласида яшайди. “Сомончуқ” маҳалласидаги аёл билан ишқий муносабатда бўлиб, рашк устида қотилликни содир қилди”, – дейди раис.

Ушбу жиноят юзасидан, 15 июль куни Бухоро вилоят прокурори ИИБ бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари мутасадди идоралар масъуллари “Сомончуқ” ва “Истиқлол” маҳалла раислари ва ушбу маҳаллаларнинг профилактик инспекторлари ва кенг жамоатчилик иштирокида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва жиноят муҳокамаси амалга оширилди. Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *