Сарвар Исмоилов Англиянинг “Эвертон” клуби директорлар кенгашига киритилди. Бу ҳақда Ливерпул клуби расмий сайти хабар берган.

Ўзбекистонлик 26 ёшли ишбилармон “Эвертон” клуби директорлар кенгашида клуб хўжайини эронлик Фарҳод Моширининг вакили сифатида иштирок этиш билан бирга, клубнинг Алишер Усмоновга тегишли USM Ҳолдингс компанияси билан алоқаларини мустаҳкамлаш билан шуғулланади.

“Эвертон” клуби директорлар кенгашига аъзо бўлиш – мен учун катта фахр. Бу катта масъулият эканлигини тушуниб турибман. Директорлар кенгаши ва клуб раҳбариятига менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб қоламан.

Бу клубни жуда яхши кўраман. Жамоа равнақи учун янги ғояларим билан иштирок этиб, бор куч ва имкониятларимни ишга солишга тайёрман. Биз янги эрани бошлаяпмиз ва фақат олдинга қараб катта ишонч билан ҳаракат қилишда давом этамиз”, – деди Исмоилов.

Маълумот учун, Сарвар Исмоилов миллиардер ва бизнесмен Алишер Усмоновнинг жияни.

Эслатиб ўтамиз, “Эвертон” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоани тарк этиб, “Реал” бош мураббийига айлангач, унинг ўрнини Рафаэл Бенитес эгаллади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *