Ўзбекистонда янгиланган Chevrolet Equinox 2021 янги нархда сотувга чиқарилди. Бу ҳақда «Узауто Моторс» ўзининг расмий телеграм каналида эълон қилди.

Фото: «Uzauto Motors»

Хабарга кўра, Chevrolet Equinox (2021 йил модели) нархи ЛТ комплектация учун 414 000 000 сўмни ташкил қилади. 2021 йилнинг 16 июль санасидан янги автомобиллар аввал тузилган шартномалар асосида ўз эгаларига етказила бошланган.

«Янгиланган Chevrolet Equinox 2021 модели учун шартномани CHEVROLETнинг расмий дилерларидан олишингиз мумкин», дейилади компаниянинг расмий телеграм каналида.

Маълумот учун: Chevrolet Equinox модели Қозоғистонда 337 миллион сўм атрофида сотувга қўйилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *