Кеча Ўзбекистонда 478 нафар кишида коронавирус, 357 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 15 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118380 (+478) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
35 нафари Андижон вилоятида,
16 нафари Бухоро вилоятида,
32 нафари Жиззах вилоятида,
15 нафари Қашқадарё вилоятида,
14 нафари Навоий вилоятида,
31 нафари Наманган вилоятида,
35 нафари Самарқанд вилоятида,
19 нафари Сирдарё вилоятида,
31 нафари Сурхондарё вилоятида,
33 нафари Фарғона вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
62 нафари Тошкент вилоятида,
109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Бундан ташқари, кеча кун давомида 357 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 46 нафар,
Бухоро вилоятида 15 нафар,
Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
Навоий вилоятида 13 нафар,
Наманган вилоятида 30 нафар,
Фарғона вилоятида 20 нафар,
Хоразм вилоятида 75 нафар,
Тошкент вилоятида 32 нафар,
Тошкент шаҳрида 77 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 113261 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 789 нафарни ташкил қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *