Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлар идораси мамлакатда пандемия вақтида Ийд намози адо этилмаслиги ва унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этгани ҳақида хабар берган эди.

Эътиборлиси, коронавирус касаллиги вақтида Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

Бу дегани эндиликда Ўзбекистонда жума намозлари адо этилмайди. Шунингдек, иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *