Ўзбекистонда автомобиль хариди учун кредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Жумладан, Тошкентда энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилиб, барча автокредитларнинг қарийб ярми — 1,1 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Спот хабар қилмоқда.

Турли вилоятларда, хусусан Тошкентда ўсиш суръатлари 104 фоизни ташкил қилди. Барча ажратилган автокредитларнинг қарийб ярми — 1,1 трлн сўм пойтахтга тўғри келмоқда.

Ўтган йили Марказий банк автокредитлар бозорини барқарорлаштириш учун макропруденциал назоратни кучайтирган эди. Автокредитлар бўйича қарздорлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2019 йилнинг ўрталарида уларнинг сони 85 мингни ташкил этганди. Бу 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 бараварга, 2017 йилга нисбатан 12 бараварга кўп.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *