Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси Ўзбекистоннинг 3 клуби билан назорат ўйинларини ўтказадиган бўлди.

Душанбеликлар дастлаб, 18 июль куни Тошкент вилоятининг “Металлург” клуби билан Бекободда куч синашса, 21 июль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан кураш олиб боради. Учинчи баҳс Тошкентда бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, унда “Локомотив” жамоаси билан ўйин бўлиб ўтади. Шу тариқа Тожикистон клубининг Ўзбекистонга қилган сафари якунланади.

Эслатиб ўтамиз, “Истиқлол” клуби ҳозирда Тожикистоннинг Сўғд вилоятида машғулот ўтамоқда.

Маълумот учун, назорат учрашувларнинг барчаси Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *