Тожикистон хавсизлик нуқтаъи назаридан чегарада ҳарбий парад ўтказди. Уни шахсан Олий Бош қўмондон Эмомали Раҳмон кузатиб борди. Тожикистон президенти олдига ҳудудий мудофаа зонасининг куч ишлатар тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва сафарбарлик захиралари ҳарбий хизматчилари саф тортишди.

Эмомали Раҳмон ўз нутқида Aфғонистондаги вазият ниҳоятда оғир эканлигини таъкидлади. Тожикистон-Aфғонистон чегарасини ҳимоя қилиш нафақат Тожикистон Республикаси хавфсизлиги, балки бутун МДҲ ва ҳатто Европа Иттифоқи учун ҳам муҳимдир.

Қўшимча маълумот тариқасида айтиш мумкинки, Бадахшон вилоятидаги юзлаб қочқинлар ҳаёти хавф остида қолганлиги учун Файзободга қочиб келишди. Уларнинг 400 дан ортиғи илгари Қундуз вилоятида яшаган бўлиб, толиблар уларнинг уйларини ёқиб юборган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *