Самарқандлик аёл эрининг 400 миллиондан ортиқ пулини 1XBET тотализатор ўйинига тикиб юборди. Бу ҳақда «Yoshlar» телеканалининг «Yangi davr» информацион дастурида хабар берилди.

Таъкидланишича, Самарқандлик аёл интернет тармоғида турмуш ўртоғининг 400 миллиондан ортиқ пулини 1XBET тотализатор ўйини орқали ютқазиб қўйган. Шунингдек, эркак ИИБга пластикидаги 400 миллион сўмдан ортиқ пул йўқолганини айтиб, мурожаат қилган.

Тергов суриштирув жараёнларида фуқаронинг хотини пул маблағини интернетдаги 1XBET ўйинида ютқазиб қўйгани аниқланган. Шулар билан бирга, хабарда аёл пулларни ўйинда ютқазгани ҳақида эрига айтмагани маълум қилинган.

“Яқиндагина ҳам 18 ёшли ўсмир онлайн қиморда ютқазгани учун ўз жонига қасд қилди. У ўз уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осган”, — деди кўрсатув учун интервью берган ИИБ ходими.

Бундан ташқари, ИИБ ходими бу каби ҳолатлар кўпаяётганини айтди. Фуқароларни ҳар қандай онлайн ўйинларда чув тушиб қолишдан сақланишга чақирди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *