Reuters” журналисти ва фотографи Дониш Сиддиқий Покистон билан чегара пункти яқинида Афғонистон хавфсизлик кучлари ва “Толибон” жангарилари ўртасидаги тўқнашувни ёритаётган вақтда ўлдирилди. Бу ҳақда The Indian Express хабар қилмоқда.

Сиддиқий ҳафта бошидан бери жанубдаги Қандаҳор вилоятида жойлашган афғон махсус кучлари таркибига журналист сифатида киритилган ва афғон қўмондонлиги ҳамда “Толибон” жангарилари ўртасидаги жанглар ҳақида хабар бериб келган. Бугун, 16 июль куни отишма жойидан жараённи ёритаётган вақтида “Толибон” ўқидан ҳалок бўлган.

Маълумот ўрнида, Дониш Сиддиқий Нью-Деҳли шаҳридаги Жамиа Миллиа Исламиа институтининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган.

Шунингдек, у ушбу институт қошидаги Оммавий коммуникациялар ва илмий-тадқиқотлар марказида оммавий алоқалар бўйича илмий даражага эга эди.

Дониш Сиддиқий карьерасини телевизион янгиликлар мухбири сифатида бошлаган ва 2010 йилдан буён “Reuters”да журналист ва фотограф сифатида фаолият олиб борган.

Фаолияти давомида Афғонистон ва Ироқдаги урушлар, Гонконгдаги норозилик намойишлари ва Непал зилзилаларида ҳақида йирик материаллар тайёрлаган.

Унинг ишлари New-York Times, Тhe Guardian, Тhe Washington Post, Wаll Street Journal ва National Geographic Magazine каби глобал нашрларда кенг чоп этилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *