Хонанда Муниса Ризаеванинг онаси Дилором Ризаева ”Kunutun Tv” YouTube-каналига берган интервьюсида қизининг нима сабаб ҳалигача оила қурмаётгани ҳақида гапирди.

«Муниса олий маълумотли қиз. Сурхондарёдан, Қашқадарёдан олий маълумоти йўқ инсонлар келишади. Улар ёмон одамлар эмас, лекин маълумот ҳар хил. «Турмуш ўртоғим мендан ақллироқ бўлиши керак, нимага? деганда суҳбат қилганимда унинг гапларига қулоқ солишим керак. Турмушда биринчи эмас, аёл бўлгим келяпти. Турмуш ўртоғим ҳар томонлама мендан кучли бўлиши керак» дейди.

Биринчи ўринда Муниса турмуш ўртоғини олий маълумотли бўлишини хоҳлайди. Кейин олий маълумотли бўлганидан кейин, 34 ёшгача нимага? эришди деган савол қўяди. Ҳали ҳаёт олдинда, лекин Муниса тезроқ бахтини топсин дейман. Муниса зўрда, балки онаси бўлганим учун мақтаётгандирман» – Мунисанинг онаси Дилором Ризаева.

Аввалроқ, хонанда Муниса Ризаева турмуш қураётгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ шундан кейин хонанда янги ҳаёти борасидаги саволларга жавоб беришни истамади.

Маълумот учун, Муниса Ризаева 1986 йил 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *