Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Яккабоғдаги қабулда 46 кишига 2 миллиард 300 миллион сўм тарқатди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Яккабоғдаги қабул бошланишидан олдин ҳоким фуқароларга 2019 йилдаги «снос»дан қолиб кетган маблағни тўлаб берган.

“3,9 миллиард 900 миллион сўмга ҳужжат тайёрланган. Унинг манбаси айтилса, ерни аукционга сотишдан пул тушса, ‘снос'га тўланади. Тартиб шунақа. Ўтган 1,5-2 ой ичида тушган 2 миллиард 300 миллион сўм пул бор эди. Ҳаммаси олиб келинди. Ҳаммага маълумки, 2 йил аввал мана шу масала кўтарилганда 2019 йилнинг 1 ноябрида вилоят бўйича ‘снос'дан 92 миллиард қарз қайд этилган. Бугунги кунда қолган пул 17 миллиардни ташкил қилмоқда. Шундан, 3 миллард 900 миллиони Яккабоғ тумани фуқролларига тегишли. Шу сабабли, 2 миллиард 300 миллион сўмлик маблағ келди. Қўлимиздаги рўйхат бўйича, туман ҳокими ўринбосари ҳамда молия ўринбосари ушбу маблағларни аҳолига тарқатишади”,  — деди вилоят ҳокими Яккабоғдаги қабулда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *