Қаршининг “Насаф” клуби шубҳали воқеаларга қўл урмоқда. Гап шундаки ўтган мавсумда қаршиликлар сафида 6-рақамда ҳаракат қилган Муродбек Хўжамбердиев янги мавсумга келиб Муродбек Раҳматовга айланиб қолди. Тўғри фамилияни алмаштириш мумкин, лекин Муродбек якунланган мавсумда Хўжамбердиев фамилияси остида 2002 йил туғилган деб кўрсатилган, аммо бу мавсумга келиб Раҳматов фамилияси остида 2004 йил футболчига айланиб қолди.

 

Ушбу ҳолат ими-жимида ҳал қилинган бўлиб, ҳеч қандай ОАВ вакилларига ёки тегишли жойларга эълон қилинмаган деб ёзади инсайдер.

“Насаф” ушбу ҳолат юзасидан ҳали ҳам баёнот бермаган. Тахминларга кўра Муродбекнинг фамилияси ва ёши ўзгартирилишига сабаб клуб ОФКда муаммоларга дуч келмаслиги кўрсатилмоқда, аммо ушбу футболчи Суперлига баҳсларида Раҳматов фамилияси остида 6 учрашувда майдонга тушган бўлиб, “Турон” клубига гол уришга ҳам муваффақ бўлган.

“Насаф” Муродбекнинг фамилиясини ҳамда ёшини ўзгартирганлиги ПФЛ томонидан жиддий қабул қилинмаган ва текшириб ўтирмасдан рўйхатдан ўтказиб юборган. Бу ҳолатда кимни айблаш ҳам номаълумлигича қолмоқда. Ҳали ҳам Профессионал футбол лигаси ўз номига яраша иш олиб борилмаётганлигидан далолат бермоқдами?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *