Бирин-кетин “Реал Мадрид” клуби президенти Флорентино Переснинг кирдикорларини El Confidencial нашри ошкор қилмоқда. шундан сўнг Мадрид клуби президенти сирларини ошкор қилаётган нашрни судга бермоқчилигини айтди. Переснинг бу сўзларидан сўнг El Confidencial нашри унга қарши яна бир аудио ёзувни эълон қилди.

Ушбу аудио ёзувларда Флорентино Перес Марcа газетаси ва TVEни “изоляция қилиш” кераклиги ҳақида гапиради.

“TVEда El Rondo дастури энди мавжуд бўлмайди. Ушбу дастур бир неча ойга мўлжалланган, дарҳол ёпилади. Агар мавсумий бўлса, ёзгача кутишингизга тўғри келади”, – деди Перес аудио ёзувлардан бирида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *