Озарбайжондан COVAX дастури доирасида Тошкентга 50 минг дозадаги AstraZeneca вакцинаcи етказиб берилди. Вакциналар COVAX дастурининг ҳамкори ЮНИСЕФ ва Озарбайжон элчихонаси кўмаги билан олиб келинди, дея хабар бермоқда БМТнинг Болалар жамғармаси.

«Вакциналар шошилинч тарзда ҳаммага адолатли равишда етказиб берилмас экан, дунё COVID-19 вирусининг мутациялари хавфи остида қолаверади», — дея таъкидлади ЮНИСЕФ.

17 март куни AstraZeneca вакцинасининг илк 660 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *