Бугун, 16 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди.

Маълум бўлишича, учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Мирзиёев Туркия билан муносабатларнинг самарали ва жадал руҳини мамнуният билан қайд этди. Икки мамлакат етакчиларининг мунтазам мулоқоти дўстлик ва стратегик шериклик ришталарини мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилмоқда.

Мавлуд Чавушўғли Шавкат Мирзиёевга Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Учрашувда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Ушбу мамлакатда мустаҳкам тинчликка эришиш ва унинг иқтисодиётини тиклаш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим экани таъкидланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *