Конор Порье билан жангга жароҳат билан чиққанлигини ва оёғи қандай сингани ҳамда ҳозирги ҳолати қандай эканлиги ҳақида маълумот берди:

“Мендан нима учун оёғим бундай синиб кетгани, қандай ҳолат бунга олиб келгани ҳақида кўп сўрашяпти. Денадан, UFC дан, бош шифокор Дейвесондан сўрашингиз мумкин, мен бу жангга оёқнинг шикастланиши билан чиққанман. Ҳатто жанг бекор қилиниши масаласи ҳам кўтарилган эди. Чунки спарингда бир неча бор оёқнинг шу қисмига зарбалар келиб тушди. Ўша нуқтасида дарз кетиши ва стрессли синишлар кўп учради.

Ўзи аввалдан фаолиятимда оёғим муаммо бўларди. Доим қайириб олардим, шунда ҳам машқларни тўхтатмасдим. Шунинг учун ётганда тирсак ва апкиклар ишлатдим. Дастин ўрнидан туриб олди, унинг учун бу зарбалар ёқимсиз бўлди. Оёғимдаги жароҳат сабаб бу зарбаларни тайёрладим.

Энди аввалдан қилишим керак бўлган ишни амалга оширдим. Яъни оёқни даволадим. Олдин операцияга ҳеч кўнмасдим, энди бунга мажбур бўлдим. Менга титандан ясалган суяк керак эди. Энди болдир суягим титан ўзак билан қотирилди. Худди Терминатор-2 даги Арниникидек. Шифокорларнинг айтишича энди оёғимни синдириб бўлмайди”.

Конор Макгрегор ҳар чиқишида руҳан синмаганига ва мағлубиятда Дастиннинг роли камлигига урғу беришга ҳаракат қилмоқда. Видеодаги эпизодда ҳам буни кўришимиз мумкин. Конор бизнесдан чиқиш нияти йўқ, ҳар ҳолда унинг медиа қисмидан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *