Америкалик олимлар коронавирус турларига қарши янги «антитело» топдилар. Бу ҳақда «Nature» журналига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, Вашингтон штатида жойлашган Сиетл шаҳрининг саратон тадқиқотлари маркази биокимёгари Тайлер Старр бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар нафақат SARS-CoV-2 турларига қарши, балки бошқа коронавирус турлари билан ҳам кураша оладиган антикор топганлар. Мутахассислар SARS-CoV-2 ёки SARS-CoV юқтирганлардан ажралган 12 та антикорни ўрганишган.

Ушбу тажриба учун олимлар вирус гуруҳларидан COVID-19 ва бошқа инфекцияларнинг турли хил вариантлари, минглаб мутациялари рўйхатини тузганлар. Аниқланган антикорлардан бири (S2H97) шу каби барча қўзғатувчиларнинг доменларига бирикиб, уларнинг тирик ҳужайраларида нейтраллашишга қодир. Бу ҳомяк (оғмахон) билан ўтказилган тажрибалар давомида маълум бўлган.

Шунингдек, тадқиқот муаллифлари ҳозирги вазиятда универсал антикорга эҳтиёж борлигини айтганлар.

“Сабаби, вакциналар мавжудлигига қарамай инфекция мутацияга учрашда давом этмоқда. Ҳозирча S2H97 янги штаммлардан ҳимоя қила олади, деган фикрни айтиш мумкин эмас, аммо ‘супер антитело' топилиши инсониятни бошқа вирус мутацияларига қарши курашишга тайёр қилиши керак”, дейилади хабарда.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 188,1 миллион вирус билан касалланиш ҳолати аниқланган. Жонс Хопкинс Университетининг статистик маълумотлари бўйича эса уларнинг сони 189 миллионга яқинлашмоқда. Тўрт миллиондан ортиқ бемор вафот этган. Энг қийин вазият АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *