Италия ЕURO-2028 ёки 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин Бу ҳақда Италия футбол федерацияси президенти Габриеле Гравина айтиб ўтди.

“Биз Италиянинг 2028 йилги Европа чемпионати ва 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун номзодини баҳолаймиз. Аввал Евро билан синаб кўрайлик, кейин бошқа вариант ҳақида ўйлаб кўрайлик. Биз стадионларнинг ҳолатини яхшилашимиз керак, чунки биз инфратузилма учун сармоя киритишни бошламасак, ҳеч қачон бундай улуғвор тадбирни ташкил қилишни талаб қила олмаймиз”, – дейди президент.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *