АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 18 июль куни бўлиб ўтадиган UFC Vegas 31 турнири бўлиб ўтади. Ушбу кечанинг марказий жангларидан бирида россиялик Ислам Махачев ҳамда бразилиялик Тиаго Мойзес кураш олиб боришади. Бу жангдан олдин Ислам Махачев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Мен жуда хурсандман, чунки бу менинг UFCдаги биринчи асосий жангим. Беш раунд – бу яхши. Улар менга чемпионлик жангини беришдан олдин бир неча бор беш раундлик жанг ўтказишим керак бўлади. Мен уни ҳис қилишим керак. Шунинг учун улар менга қўнғироқ қилиб, беш раундлик жанг қилишни хоҳлайсизми, деб сўрашганда, мен “албатта” дедим. Мен ҳар доим қаттиқ машқ қиламан, шунинг учун беш раунд муҳим эмас. Мойзесни мағлубиятга учратганимдан сўнг, ТОП-5дан даъвогар чиқади деб ўйлайман. Балки Рафаэл Дос Анос ёки Тони Фергюсон. Мен Абу-Дабида Дос Анос билан жанг қилишим керак эди, аммо у коронавирус юқтирди. Кейин Вегасга келиб, мен инфекция юқтирдим. Биз жанг қилишимиз керак эди, эҳтимол бу кейинроқ содир бўлар”, – деди Махчев.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *