Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Базҳонг шаҳри фуқаросида парранда гриппининг хавфли тури «H5N6» ташхиси қўйилди. Бу ҳақда CGTN хабар берди.

Хабарга биноан, 2021 йил 30 июнь куни 55 ёшли Хитойлик эркакнинг иситмаси чиққан ҳамда 6 июлда вирусга текширилиб парранда гриппи қайд этилган. Шунингдек, бемор касалхонага ётқизилган.

Таъкидланишича, ҳозирда маҳаллий ҳокимият томонидан шошилинч чоралар кўрилган ва ҳудуд дизенфекциядан ўтказилган.

“Мутахассисларнинг баҳолашларига кўра, вируснинг кенг миқёсда тарқалиш хавфи жуда паст”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда дунёда 32 та парранда гриппига чалиниш ҳолати аниқланиб улардан 17 таси ўлим билан якунланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *