Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорни қаттиқ танқид қилди ва динни камситишда айблади.

Бу дунёда жуда кўп ёқимсиз ҳолатлар бўлади. Шундай инсонлар борки, улардан ёмон энергия олишни хоҳламайсиз. Агарда нимадир содир бўлса, бу тақдирдан бўлади. Мен Конорни кўриб қолсам «ундай қиламан», “бундай қиламан” дея олмайман.

Ҳаммаси шароитга боғлиқ. Ёнимизда камералар ёки қўриқчилар бўлиши мумкин. Пул сиз аслида кимлигингизни кўрсатади. Шундай янглиш тушунча бор: “Пул инсонни ўзгартиради” деймиз. Йўқ, пул аслида сиз кимлигингизни кўрсатиб беради холос.

Конор нима қилди? У қари эркакни урди. Twitter'да кўпчилик уни қўллаётганини кўрдим. Нега одамлар уни қўллаб-қувватлашяпти? Тўғри, у жангларни қиздиради. Майли, шундай қилаверсин. Лекин, оилага, ота-онага ва динга тил теккизмаслиги керак, – деди Ҳабиб.

Маълумот учун, Ҳабиб ва Конор 2018 йили UFC229 турнирида октагонга кўтарилишган. Ушбу жангда Ҳабиб ирландни мағлубиятга учратиб камарини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов UFCда 29та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *