Golden Boy-2021 соврини учун номзодлар эълон қилинди. Улар орасида “Барселона” ва “Реал Мадрид”дан 6 нафар футболчи киритилган.

“Реал Мадрид”: Родриго Гоэс, Мигель Гутьеррес ва япониялик Такефуса Кубо.

“Барселона”: Педри, Илайш Мориба ва Эрик Гарсия.

“Барселона”нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Педри мазкур “пойга”да фаворит саналмоқда. У Евро-2020нинг рамзий жамоасига киритилди, қолаверса, Испания терма жамоаси билан ярим финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Мазкур мукофот 2003 йилдан бери, ёш футболчиларга тақдим этиб келинмоқда, бу сафар рўйхат 100 дан 80 нафарга қисқартирилди. Ёш истеъдодлар орасида Эрлинг Холанддан кейин, унинг ўрнини ким эгаллаши кўпчиликка қизиқ. Норвегиялик футболчи ушбу мукофотни 2020 йилда қўлга кириган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *