Германиянинг Рейнланд-Пфальц федерал штатида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинида 58 нафар одам ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Биз яна тўққиз нафар бедарак йўқолган одамларни топдик”, – деб хабар берди Рейнланд-Пфальц Ички ишлар вазирлиги.

Тошқинни юзага келишига асосий сабаби, Германиянинг кўп жойларида кучли ёмғир ёғиши деб кўрсатилмоқда. Германиянинг ғарбий қисмида сув тошқини хавфи туфайли фавқулодда вазият эълон қилинди:

Эрфтстадтнинг шаҳар жойларига катта таъсир кўрсатадиган Эрфт дарёси бўйлаб тошқинларни истисно қилишнинг иложи йўқ, шунингдек, Керпен, Бергхайм ва Бедбургдаги шаҳарларга таъсир қилиши мумкин”, – дейилади инқирозга қарши курашиш штаби.

Германия канцлери Ангела Меркел воқеадан хабар топганидан кейин, шок ҳолатга тушиб қолганини айтиб, қурбонларнинг қариндошларига ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақиқатан ҳам фалокат, одамлар уйларининг томида ўтирган сув тошқини бўлган аҳоли пунктларидан келган хабарлардан ҳайратда қолдим, улар нажот топишига умид қиламан. Ушбу фалокатда ҳаётдан кўз юмганларни оила аъзоларига сабр тилайман, уларнинг сонини билмаймиз ҳали, лекин улар кўп бўлади”, – деди Меркель.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Косонсой туманида кузатилган селда, 8 нафар одам ҳалок бўлиб, 10 киши жароҳатланган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *