Германиянинг ғарбий қисмида юз берган кучли сув тошқини оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлгани, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.  Германиянинг ғарбий қисмидаги Арвайлер округи маъмурлари тошқинлар натижасида 1,3 мингга яқин одам бедарак йўқолган, деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, қурбонлар сони ҳам ошган. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида камида 58 киши ҳалок бўлган. Биргина Бад-Ноенар-Арвайлер шаҳри ҳудудида пайшанба куни мингдан ортиқ қутқарув операциялари ўтказилган.

«Вайронагарчилик билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли  ҳолатни якуний баҳолаш ҳозирча мумкин эмас», дейилади расмий хабарда. Германияда душанба кунидан бери ёмғир ёғиши давом этмоқда.

Сув босган йўллар ва бузилган кўприклар туфайли баъзи аҳоли пунктларига ҳанузгача кириш имкони йўқ. Шимолий Рейн-Вестфалиянинг бешта туманида тўғон бузилиши хавфи туфайли аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Рейн-Эрфт округида яна тошқин хавфи туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Германия канцлери Ангела Меркел воқеани изоҳлар экан, Германия ғарбий қисмидаги фожианинг якуний кўлами фақат кейинги кунларда аниқ бўлишини айтиб ўтди. У қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *