Деҳқонобод туманида фуқаролар учун махсус “СOVID” поликлиникаси ташкил этилди. Бу ерга ўзларида коронавирус аломатларини сезган фуқаролар келишлари ва шифокорлардан маслаҳатлар ҳамда коронавирусга қарши дори-дармонларни олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Деҳқонободда Cаll-марказ ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, Туман тиббиёт бирлашмасида жойлашган. Мазкур марказ (75) 612-18-50 телефон рақами орқали аҳолидан коронавирус пандемияси бўйича келиб тушаётган саволларга жавоб беради ва мазкур хасталик белгилари сезилган фуқароларнинг хонадонига Мобил бригада ходимлари бориб фуқарони кўздан кечиради ва СOVID аниқланган тақдирда керакли чораларни кўришади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *