Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этган.

Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Актам Бешимқулов воқеани тасдиқлади. «Воқеа беш-олти кун илгари содир бўлган. Ҳақиқатан ҳам аёл ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб вафот этган. Воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Воқеа сабаби ва тафсилотларини масъул ташкилотлар ўрганмоқда», — деди Актам Бешимқулов.

Ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳодиса 11 июль куни содир бўлгани ва ҳолат юзасидан шу куни Қарши транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *