Бугун Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда сел келиш хавфи бор. Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° атрофида сақланиб турадии

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 30-32° ни ташкил этади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ булади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 18-23° бўлади.

Фарғона водийси ва Қирғизистонга ёндош ҳудудларда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *