Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр Матёқуб Матчонов Effect.uz ахборот агентлигига интервью бергани ҳақида хабар берган эдик. Интервью давомида актёр кино оламига кириб келиши, қамоқдаги ўтган кунлари қандай кечганини, Фотиҳ Жалоловнинг мурожаатига муносабати ва бошқа мавзулар борасида гапиргани ҳақида хабар берган эдик.

«Ижтимоий тармоқда хабарларни гапирадиган бўлсам, мен ўзим кўрмайман, олиб келиб кўрсатишади. Бир инсон оғир аҳволда, унга ёрдам бериш ўрнига, телефонда тасвирга оляпти. Бу қандай? аҳмоқлик, сени виждонинг қийналмайдими? Ёрдам қўлини чўзиш ўрнига телефонга олиб ўтирибди. Туғилган кунда онасининг башарасига торт билан уряпти. Бундай бўлиши керак эмас. Ундай инсонлар тўғрисида эслаш ҳам керак эмас. Ижтимоий тармоқлардан яхши йўлда фойдаланиш керак» – Матёқуб Матчонов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *