Белорусияда журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши қатағон авж олмоқда. 14 июль куни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва улар билан боғлиқ кишиларнинг уйида кўплаб тинтув ва қамоққа олиш ҳолатлари бўлиб ўтди.

Белорусиядаги “Весна” инсон ҳуқуқлари маркази маълумотига кўра, бир кун ичида хавфсизлик кучлари камида 51 тинтув ва 20га яқин ҳибсга олиш ишларини амалга оширган (ҳибсга олинганларнинг айримлари сўроқдан сўнг озод қилинган). Биргина “Весна” ташкилотининг 11 аъзоси қамоққа олинган.

Ҳибсга олинган журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бир қатор жиноятларда, жумладан, оммавий тартибсизлик келтириб чиқариш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаш моддалари билан айбланмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *