Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходими Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди.

Effect.uz манбасининг маълум қилишича у коронавирус инфекциядан оламдан ўтган.

Маълумот учун, Жавоҳир Қудратов ахборот хавфсизлигига оид мақолалари билан танилган журналист эди. Жавоҳир Қудратов 1983 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган.

Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, “Қашқадарё” – “Новости Кашкадарьи” газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бир қатор ташкилотларда масъул лавозимларда ишлаган.

Effect.uz марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *