Aбитуриентларга қабулнинг охирги кунини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишлари тавсия қилинди. Таъкидланишича, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш давом этмоқда.

Рўйхатга олиш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва 22 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Вазирлик қабул жараёнлари якунланишига ҳам кам фурсат қолганлиги, айрим абитуриентлар шахсий маълумотларини киритган бўлса-да, ҳалигача таълим йўналишларини танламаганлиги ҳамда олдинги йиллар битирувчилари рўйхатдан ўтгандан сўнг тест синови учун тўловни амалга оширишлари кераклигини алоҳида эслатиб ўтди.

Шунингдек, чет-тилидан хорижий сертификатларни текшириш маълум вақт талаб этишини инобатга олган ҳолда абитуриентларга қабулнинг охирги кунини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишлари тавсия қилинди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *