Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигида огоҳлантирув йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ойлаб, йиллаб сарсон бўлган фуқаролар “йиғилиш майдонга” олиб келинган ва кўплаб раҳбарларнинг муомала маданияти, эътиборсизлиги уларнинг кўз унгида очиб ташланди.

Вилоят ҳокими фақат қоғозда мурожаати “ҳал этилган” фуқаронларга масъуллар олдида телефон орқали боғланди . Мурожаатчи иши ҳал этилганидан хабари йўқ. Сабаби фуқаролар билан учрашмасдан, муаммо ечилмасдан мурожаатлар қоғозда ёпиб юборилган.

 

Йиғилиш давомида мурожаатларга панжа ортидан қараётган баъзи раҳбарлар вазифасидан озод этилди, айримларига “ҳайфсан” эълон қилинди:

  • Яккабоғ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Олтиев Бобомурод вазифасидан озод этилди. (бир фуқаронинг мурожаатини 171 кун муддат ичида ҳам кўриб чиқмаганлиги учун)
  •  Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими бошлиғи Зиёев Жамшид вазифасидан озод этилди. (такрорий мурожаатларга ҳам жавоб бермагани, оғир шароитли оилаларга нафақалар аяратмагани учун)
  •  Косон тумани Электр тармоқлари корхонаси директори Мирзаев Асрор вазифасидан озод этилди. (такрорий мурожаатларга ҳам жавоб бермагани учун)
  •  “Агробанк”нинг Чироқчи тумани филиали бошқарувчиси Умурзоқов Ойбек вазифасидан озод этилди. (фуқароларнинг кредит сўраб қилган мурожаатларига эътибор қаратмагани учун)
  •  “Агробанк”нинг Қамаши тумани филиали бошқарувчиси Нормуродов Баҳром вазифасидан озод этилди. (фуқароларнинг кредит сўраб қилган мурожаатларига эътибор қаратмагани учун)
  •  Ғузор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклалиш маркази директори ўринбосари Тошпўлатова Мавжудага 3 ойлик иш ҳақи миқдорида жарима. Агар, фуқаронинг мурожаатига 10 иш кунида ижобий ҳал этилмаса, вазифасидан озод этиш.
  •  Вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи Қурбонов Бекзод ва Ғузор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклалиш маркази директори Тошпўлатов Шербекларга “ҳайфсан”. (“Қашқадарёнефт-газишчи-таъминот” АЖ Шўртан МЧЖда ишлаб иш ҳақларини ололмаётган фуқароларни мурожаатини “унутиб” қолдиргани учун)
  •  Қамаши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғофуров Рустамга “ҳайфсан”. (Туманда фуқаролар томонидан тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш масаласида қилинаётган мурожаатлар ижросини назоратга олмаганлиги учун).

Шунингдек, мурожаатларга эътиборсиз қараган яна унлаб раҳбарларнинг Республика бошқармасига, жойлардаги Халқ қабулхоналарининг айрим раҳбарларини ишда қолиш-қолмаслигини сўраб хат йўллаш таклифи ҳам киритилди.

Авваллари “отангга, онангга”, деган нақл бор эди. бугун ушбу рўйхат анча чўзилиб кетди. Натижада фарзандига ўқув дафтарига деб асраб қўйган пулини ҳам сарфлаб ташкилотлар эшигида сарсон бўлганлар сони ортди. Бугун ана шу оналарни, опаларни сиз раҳбарлар билан юзлаштирдим, Зора, виждон уйғонса, қалбида “ҳар бир аёл менинг онам, опа-синглим”, дейди Зойир Мирзаев.

Маълумот учун, Қашқадарё вилояти Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида жами 104002 (62634) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  41368 тага ёки 66 фоизга кўпайган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *