Бугун тунда Ўзбекистонга Россиядан “Спутник V” вакцинасининг  70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

1 июнь “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги куни 70 минг дозалик 1-компоненти; 10 июнда  70 минг дозалик 2-компоненти; 5 июль куни эса 40 дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

Шундай қилиб, юртимиздаги  “Спутник V” вакцинаси захираси 370 минг дозага етди.

Жами вакцина захирамиз 7 миллион 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

14-июнь ҳолатига кўра, 5 миллион 275 минг доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *