Йил давомида иш ҳақидан солиқ тўлайдиган ўзбекистонликлар сони 500 мингга ўсди. Бу ҳақида “Спот” нашри хабар бермоқда.

Молия вазирлиги 2021 йил май ойи учун Ўзбекистонда иш ҳақи миқдори тўғрисидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Маълум бўлишича, 4,6 миллион киши иш ҳақидан солиқ тўлаган. Таққослаш учун, мазкур рақамлар 2020 йил май ойида 4,1 млн.ни ташкил этарди.

Олдинги каби асосан (38,3%) 1 миллион сўмгача иш ҳақи олишади. Иккинчи ўринда 2 миллион сўмгача (24%), учинчи – 4 миллион сўмгача (23,1 фоиз) олувчилар ташкил этади.

4 дан 5 миллион сўмгача иш ҳақини 293 минг киши олади (умумий миқдорнинг 6,3%), 5,5 миллион сўм ва ундан юқорироқ кишилар 386,5 минг киши (8,3%)ни ташкил этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *