14 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 145 565 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 95 557 нафарни, 2-босқич эмланганлар 36 812 нафарни, 3-босқич эмланганлар 13 196 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 275 191 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 3 253 677 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 1 490 368 нафарни, 3-босқич эмланганлар 531 146 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 972 807 нафарни ташкил қилмоқда. 14 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Наманган вилояти (23 821 доза), Фарғона вилояти (20 575 доза), Самарқанд вилояти (14 920 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар: Наманган вилоятида 675 195  доза, Фарғона вилоятида 668 510 доза, Андижон вилоятида 597 084 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *