Шу йил 12 июль куни соат 15:15ларда, Чуст-Ахча-Олмос йўлининг 8 км.да, Чуст шаҳар Мустақиллик МФЙ ҳудудида, Лабо русумли автомошинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи, йўлнинг ўнг томонига тўхтаб, чап томонига бурилаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан орқада ҳаракатланиб кетаётган, Дамас русумли автомошинани ўтказиб юбормай, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, Лабо автомошинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *