Таниқли шоир, актёр, режиссёр Аҳад Қаюм президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятини иккига бўлиш тўғрисидаги таклифига нисбатан ўз таклифини билдирди.

Яқинда президентимиз Тошкент вилоятини иккига бўлиб, янги вилоят ташкил этишни таклиф қилибтилар.

Мени ҳам бир таклифим бор, янги вилоят номини шахсан президентимиз номига боғлаб қўйилса. Мисол учун, Шавкатобод деб исм қўйилса, шахсан президентимиз ўзлари ўша вилоятга бош бўлиб, ўзлари ўша вилоятни оёққа турғазиб, қуриб, ўша вилоятдан Ўзбекистоннинг энг яхши олимлари, энг яхши ёзувчилари энг яхши қурувчилари, ўқитувчилари етишиб чиқса.

Бир пайтлар эшитганман тарихда ҳам Навоий ҳазратлари Гулқишлоқ деб номланган қишлоқ ташкил этиб, юртни энг ақлли, зиёли олимларини бир жойга йиғиб илм-фан ривожига ҳисса қўшишган. Бу йўлда қанчадир оилани бир жойга йиғишган. Ривожланиш яхши бўлиши учун.

Буни ҳам шахсан президент бош бўлиб қилиши керак бўлган ишлардан биттаси деб ўйлайман. Зиёли қатламни ривожлантириш учун ўша вилоят номини Шавкатобод деб қўйилса, минича ёмон томони йўқ. Ҳар битта раҳбар давлат учун ёнади, ҳаракат қилади. Ривожлантиради.

Президентимизнинг ҳам шахсан ўзлари ўша жойни ривожлантириб, ўша жойда Республикадаги энг ақлли зиёли инсонларини йиғиб, ўзлари бош бўлиб, янги лойиҳаларни амалга оширсалар, деган таклифим бор” – дейди Аҳад Қаюм.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *