Бугун, 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан ўқиб эшиттирилди.

Маълум қилинишича, ушбу маросимда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференция доирасида Тошкент шаҳрига келган Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг юқори вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз нутқида, мазкур институтнинг очилиши минтақавий ва иқтисодий жараёнларнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганидан далолат беришини қайд этди.

Шунингдек, вазир янги муассаса минтақавий ҳамкорлик истиқболларини экспертлар даражасида батафсил муҳокама қилиш, турли соҳалардаги кўп томонлама лойиҳалар бўйича амалий ва илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш учун имконият яратишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Покистон Бош вазири Имрон Хон Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *