Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Ўзбекистонга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Кўксарой қароргоҳида Покистон бош вазири шарафига расмий қабул маросими ташкиллаштирилди. Маълум қилинишича, дастлаб анъанага кўра давлатлар мадҳиялари тингланди. Шундан сўнг таништирув маросими ўтказилди.

Ташриф дастурига мувофиқ ҳозирда, Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон музокаралари бўлиб ўтмоқда. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, Покистон бош вазири эртага, 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан музокара ўтказган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *