Аҳолининг мурожаатларига жойида ва самарали ечим топиш, уларга янада қулай шароит яратиш мақсадида  жойларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Бу борадаги тадбирлар Наманган вилоятида давом этмоқда. Бугун Уйчи ва Норин туманлари аҳолиси Учқўрғон туманида қабул қилинди.

Оммавий қабул 15-16 июль кунлари Косонсой тумани, Наманган шаҳри ва Чуст туманида давом эттирилади. Вилоятнинг учта нуқтасида белгиланган қабулларда Косонсой, Янгиқўрғон, Чортоқ туманлари, Наманган шаҳри, Наманган, Янги Наманган, Давлатобод туманлари ҳамда Чуст, Поп, Тўрақўрғон, Мингбулоқ туманлари аҳолиси мурожаатлари ўрганилади.

Оммавий сайёр қабулларда республика раҳбарлик идоралари масъуллари қатори Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров иштирок этмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *