«Samarqandtumangaz» ширкатининг бир гуруҳ ходимлари 252,9 миллион сўмни ноқонуний равишда ўзлаштиришган. Бу ҳақида Zamon информацион дастурида хабар қилинди.

«Samarqandtumangaz» ширкатида ўтказилган текширувда маълум бўлишича ходимларнинг бир гуруҳи катта миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришган.

Ташкилот ходимлари суюлтирилган газ тўлдирилган баллонларни ўрнатиш учун 26 минг сўмдан пул олишган. Аслида базавий ставка нархи 22400 сўм этиб белгиланган. Шу тариқа ўрнатилган 32 минг газ баллонлари орқали компаниядан 252,9 миллион сўм маблағ ўғирланган.

Ушбу факт бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу воқеага алоқадорларнинг барчаси қўлга олинган ва улар ўз айбларига иқрор бўлишган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *