Тадбиркорлар фаолияти устидан улар меҳнат ва миграция қонунчилигига қанчалик амал қилишаётгани бўйича режадан ташқари текширишлар ўтказилиши мумкин. Бу ҳақида Спутник нашри хабар бермоқа.

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари чет эл фуқароларини ёллайдиган иш берувчилар фаолиятини янги регламент бўйича назорат қилиб боради.

Жумладан, Ички ишлар вазирлиги ходимлари компания ва фирмалар раҳбарларини меҳнат мигрантларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш, яшаш, ҳаракатланиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларига қанчалик амал қилаётганликлари бўйича текшириб боради.

Буйруқ лойиҳасида полиция режадан ташқари назорат текширувини ўтказишга ҳақлилиги кўрсатилган. ИИВ ходимлари керакли ҳужжатларни тақдим этишни сўрашга, шунингдек, манзилли рейдларни амалга оширишга ҳақли бўлади.

Қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, идора мутахассислари миграция қонунчилигининг мажбурий талабларига риоя қилмаганлик билан боғлиқ баённомалар тузадилар.

Ички ишлар вазирлиги иш берувчилар полиция ҳаракатлари устидан шикоят қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойида Россия президенти Владимир Путин миграция қонунчилигини ислоҳ қилиш бўйича кўрсатмалар рўйхатини тасдиқлади.

Амалдаги қонунчиликнинг зарур даражада аниқ эмаслиги ҳамда ҳужжатларни бирлаштиришга эҳтиёж борлиги амалдаги қоидаларнинг ўзгартирилишига сабаб бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *