“Реал Мадрид” ниҳоясига етган мавсумни фойда билан якунлади. Клуб 2020-21 мавсумнинг ҳисоботини эълон қилди.

Мадридликлар зарарларни камайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни амалга оширгандан сўнг, 2020/21 молиявий йилни солиқлардан кейин 874 минг евро фойда билан ёпишга муваффақ бўлди (313 минг – 2019/20 йилги мавсумда).

“Реал” маошларни 58 миллион еврога, операцион харажатларни 62 миллионга қисқартирди, сотишлар ва футболчиларнинг кетиши туфайли 175 миллион олди.

Шундай қилиб, “қаймоқранглилар” Европанинг ушбу вақт ичида йўқотишларга дуч келмаган кам сонли топ-клубларидан бирига айланди. УEФА томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2019-2021 йилларда Европа клублари учун операцион зарарлар 6 миллиард еврога яқин.

Клубнинг соф қарзи 240 миллион евродан 46 миллион еврогача камайди, 2021 йил 30 июндаги ҳолати бўйича 524 миллион, капитал эса 122 миллион

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *