Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида кеча, 14 июль куни тонгги соат 05:00ларда қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этган. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.

«Бу оила Чироқчи туманида яшайди. Марҳуманинг эри Россияда ишлайди. Келин қайнатаси билан жанжаллашиб қолиб, ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаган экан. Марҳуманинг эри бугун (15 июль) уйига қайтаётган экан», — дейди воқеага яқин манбалардан бири.

Манбанинг қўшимча қилишича, Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Актам Бешимқулов воқеани тасдиқлади.

«Воқеа кеча эмас, беш-олти кун илгари содир бўлган. Ҳақиқатан ҳам аёл ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб вафот этган. Воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Воқеа сабаби ва тафсилотларини масъул ташкилотлар ўрганмоқда», — деди Актам Бешимқулов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *