14 июль куни узил-кесил олти йилу, олти ойга озодликдан маҳрум этилган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг навбатдаги апелляция суди бўлиб ўтди.  Унда Отабек Сатторий масофавий тарзда кўрсатма берди.

Судда иштирок этган Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатов ишни ўрганишлари давомида унда бир нечта ҳақли саволлар туғилганлигини суд ҳайъатига маълум қилди:

“Айбловчилар Отабек Сатторий ўз шартларини машинанинг ичида салфеткага ёзиб берган деб даъво қилишган. Бу борада экспремент ўтказиб кўрганимизда, бунинг ҳеч қандай иложи йўқлигини кўрдик. Орадан сал вақт ўтганидан кейин улар ўз кўрсатмаларини ўзгартириб, ёзувларни Отабек Сатторий уйида тайёрлаб чиққанлигини айтишди.

Хўп, шундай ҳам дейлик, Отабек Сатторий жинни бўлдимики, уйида қоғози бўла туриб, салфеткага ёзиб чиқадиган. Ёки қоғози йўқ деб ўйлайсизларми? Бу ҳам майли, ёзиб чиққанлигини тасдиқловчи далил борми? Қани ўша далил? Энди Отабек йўллаган SMS’га тўхталадиган бўлсам,  у ерда “каттанг” дейилган экан.

Отабек ҳақиқатан ҳам таъмагир бўлса, нега эртасигаёқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бу борада мурожаат қилинмаган? Отабек Сатторий отам келса ҳам барибир видеони чиқараман деб гапирган. Шунақа гапирдими демак, бу ердан бир нарсани билиш мумкин. Отабекнинг улардан ҳеч қандай манфаатдор томони бўлмаган.  Қолаверса, 10 минг АҚШ долларини сўраганини тасдиқловчи бирорта далил йўқ. Агар унинг моддий манфаатдор тарафи бўлганида ўртага шартлар қўйиб айтарди!” – дейди адвокат.

Аппеляция суди бугун ҳам давом эттирилиб, бу ишга охирги нуқта ҳам қўйилди. Белгиланган жазо ўзгаришсиз қолди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *