8 июль куни Омбудсман Котибияти Қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш сектори ходимлари ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси ҳамкорликда Тошкент шаҳар ИИББга қарашли Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона ва Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, ташриф давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун маъмурий қамоққа олинган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев билан ҳам алоҳида суҳбат ўтказилди.

Блогер Ф.Орифхўжаев билан ўтказилган суҳбатда, у ички ишлар ходимларининг чақирувига кўра ички ишлар бўлимига келганлигини, ходимлар у билан яхши гаплашганликларини, кейинроқ уни ҳақорат қилишганлигини ҳамда суриштирув тугаганидан сўнг яқин қариндошларига телефон қилишга имкон берилмаганлигини, бироқ суриштирув вақтида ва Махсус қабулхонада ёки Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида жисмоний қийноқлар бўлмаганлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра укаси билан телефон орқали гаплашганда бу ерда қаттиқ зулм бўлмоқда деган ва шу сабабли яқинлари томонидан унга нисбатан қийноқ қўлланилганлиги ҳақида шикоятлар бўлган бўлиши мумкин деди.

Ички ишлар ходимлари Ф.Орифхўжаевни ҳақорат қилиб, яқин қариндошлари билан телефон орқали суҳбатлашишига имкон бермаганлик ҳолатларини фақатгина суриштирув ва тергов ҳаракатлари ўтказиш орқали аниқлаш мумкинлигини инобатга олиб, ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Омбудсман томонидан Бош прокуратурага назорат хати юборилди. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *